Мирзиёев Путинни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Ўзбекистон президенти тегишли фармонни имзолаган.
Қайд этилишича, Владимир Путин мамлакатлар халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантириш ҳамда таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан орден билан мукофотланди.
Жорий йилнинг сентябр ойи ўрталарида Хитой раҳбари Си Жинпинг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланганди.
Хитой раиси “Олий Даражали Дўстлик” орденига сазовор бўлган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлганди.
Бу орден 2020 йилда таъсис этилган.
Мавзуга оид
10:50 / 21.09.2024
Путин Шейнбаум инаугурациясида қатнашиш учун Мексикага бормайди
09:52 / 14.09.2024
ЕИ Путиннинг сўзларидан кейин Украина учун қурол бўйича ўз позициясини ўзгартирмади
18:00 / 13.09.2024
Британия бош вазири Путинга: «Урушни Россия бошлаган ва дарҳол тугатиши мумкин»
22:25 / 12.09.2024