КХДР Япон денгизи томон баллистик ракета учирди
Шимолий Корея Япон денгизи томонга баллистик ракета учиргани тахмин қилинмоқда.
Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, Ёнҳап ахборот агентлиги хабар берди. Аммо ракетанинг қандай экани номаълумлиги қайд этилди.
«Шимолий Корея Япония денгизи томон номаълум баллистик ракетани учирди», — дейилади агентлик баёнотида. Бу сўнгги икки ҳафта ичида еттинчи марта юз берган.
Ракета учирилишига Япония ҳам эътибор қаратди. Мамлакат қирғоқ хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, ракета маҳаллий вақт билан шанбадан якшанбага ўтар кечаси учирилган. Хизмат вакиллари минтақадаги кемаларни ракета қолдиқлари топилган тақдирда зудлик билан расмийларга мурожаат қилишга чақирди.
Мамлакат қирғоқ хавфсизлиги хизмати ракетанинг аллақачон қулаб тушганини қайд қилган. Бироқ, унинг қулаб тушган жойи номаълум.
Мавзуга оид
20:40
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
17:21 / 14.09.2024
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
20:19 / 13.09.2024