Ўзбекистон | 11:33 / 10.10.2022
9227
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюрувчиларга эга ёдгорлик хотира музейлари маълум қилинди
Республикада нечта ёдгорлик хотира музейлари борлиги тўғрисида маълумот берилди.
2022 йил 1 январь ҳолатига республикада жами 127 та музейлар мавжуд бўлиб, шундан 12 таси ёдгорлик хотира музейлари турига мансуб.
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда ёдгорлик хотира музейлари орасида энг кўп ташриф буюрувчиларга эга топ-3 музей номини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, рўйхатнинг биринчи ўрнидан "Ғалаба боғи" ёдгорлик хотира музейи жой олди – 641,4 минг киши борган.
Ундан кейинги ўринларни мос равишда 11,4 минг киши ҳамда 6,2 минг киши ташриф буюрган Мусо Тошмуҳаммад Ойбек уй-музейи ва Абдулла Қаҳҳор уй-музейи эгаллади.
Мавзуга оид
00:05 / 26.10.2024
Италияда комадан уйғонган 63 ёшли эркак қарийб 40 йиллик ўтмишини эслай олмаяпти
16:05 / 17.10.2024
Мисрда дунёдаги энг қиммат музей очилди. Уни қуришга қарийб 20 йил вақт кетди
20:41 / 08.10.2024
Нидерландияда музей ходими металл банкалар кўринишидаги арт-объектни ташлаб юборди
15:18 / 17.09.2024