Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди
Туркманистонга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Сердар Бердимуҳамедов билан тор доирада музокара ўтказди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.
«Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Кейинги йилларда амалий ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта натижалар бўлгани таъкидланди. Олий даражада эришилган келишувлар «йўл харитаси» асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда», - дейилади хабарда.
Учрашувда Ўзбекистон билан Туркманистоннинг кўп қиррали стратегик шериклиги ривожига ишонч билдирилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилиб, Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
09:25
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:23 / 07.11.2024