Жаҳон | 13:52 / 21.10.2022
17279
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: Киевда олдинга силжиши учун олти ҳафта вақт бор

NYT таҳлилчиларига кўра, Киевда олти ҳафталик вақт оралиғи бор, шундан сўнг об-ҳаво шароити қарама-қарши кучларни тўхташга ва қайта тўпланишга мажбур қилиши мумкин.

Фото: Getty Images

Украина армиясида олти ҳафталик вақт бор, бу вақт ичида улар Россия Қуролли кучларига қарши жанубда ва шимоли-шарқда ҳужумларини давом эттириб муваффақият қозонса, об-ҳаво шароити қарама-қарши кучларни тўхтатиб, қайта тўпланишга мажбур қилади. Америка разведкасининг бундай баҳолари 20 октябр, пайшанба куни Американинг The New York Times (NYT) газетасида келтирилган. 

Америка томонининг фикрича, Россия кучларининг кенг миқёсдаги мағлубияти эҳтимоли, ўтган ойда бўлгани каби, Украинага ҳудуднинг муҳим қисмини қайтаришга имкон беради. Бироқ, Россиянинг алоҳида бўлинмалари Украина қўшинлари ҳужуми остида ўз позицияларидан воз кечиши мумкин, бу эса Киевга Донбасс шаҳарларини қайтариб олишда давом этиш ва, эҳтимол, Херсонни қайтариш имконини беради, деб ёзади NYT.

«Украинада имкониятлар ойнаси бор», деди Урушни ўрганиш институти (ISW) ҳарбий таҳлилчиси Мейсон Кларк. «Украиналиклар қаерга ҳужум қилиш мумкинлигини танлашда эркин», - дея қўшимча қилди у. 

Хусусий равишда америкалик суҳбатдошлар Украина яқин ҳафталарда ўз афзалликларидан фойдаланишда давом этиши кераклигини айтяпти. Шу билан бирга, Киев ҳарбий таъминот линияларини ҳаддан ташқари кенгайтирмаслиги ёки Россия армиясига Украинанинг мудофаа позицияларидаги заиф томонлардан фойдаланиш имкониятини бермаслиги керак, дейди экспертлар. 

АҚШ ва Украина расмийлари аниқ прогнозлар билан чиқишда бироз иккиланмоқда, бироқ сўнгги пайтларда вазият Украина фойдасига ишлаётганига қарамай, жанглар яна бир неча ой давом этиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Уруш даврини баҳолашнинг мураккаблиги шундаки, уруш Россия ва Украина қуролли кучлари устунликка эга бўлган турли босқичлардан ўтган, деб таъкидлайди NYT. 

Аввалроқ Урушни ўрганиш институти Россия томони Украина шимоли-шарқи ва жанубида давом этаётган йўқотишлар фонида камида битта секторда муваффақиятга эришиш учун Бахмут минтақасидаги олға силжиш ҳақидаги маълумотларни сохталаштиришда давом этаётган бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Улар, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бригада генерали Алексей Громовнинг огоҳлантиришига қарамай, Россиянинг Беларусдан Украина шимолига ҳужум қилиш хавфи пастлигича қолаётганини билдиришди. 

Шарқдан ғарбга энг яқин Украина темирйўл линияси Беларус чегарасидан 30 км узоқликда жойлашган. Шу билан бирга, Украина ва Беларус шимолидаги Припят ботқоқлари Волин ва Ровне областларида халқаро чегара орқали уруш олиб боришни ўта қийинлаштиради, деб ҳисоблайди экспертлар. 

Мавзуга оид