Украина икки областдаги 600 дан ортиқ аҳоли пунктларини озод қилди
Украина Қуролли кучлари Херсон областидаги 88 та аҳоли пунктини ва Харкив областидаги 551 та аҳоли пунктини россияликлардан озод қилди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко брифингда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, деоккупация қилинган барча ҳудудларда муҳим инфратузилмани тиклаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Аввалроқ Украина армиясида олти ҳафталик вақт борлиги, бу вақт ичида улар Россия Қуролли кучларига қарши жанубда ва шимоли-шарқда ҳужумларини давом эттириб муваффақият қозонса, об-ҳаво шароити қарама-қарши кучларни тўхтатиб, қайта тўпланишга мажбур қилиши хабар берилганди. Америка разведкасининг бундай баҳолари The New York Times (NYT) газетасида келтирилган.
Америка томонининг фикрича, Россия кучларининг кенг миқёсдаги мағлубияти эҳтимоли, ўтган ойда бўлгани каби, Украинага ҳудуднинг муҳим қисмини қайтаришга имкон беради. Бироқ, Россиянинг алоҳида бўлинмалари Украина қўшинлари ҳужуми остида ўз позицияларидан воз кечиши мумкин, бу эса Киевга Донбасс шаҳарларини қайтариб олишда давом этиш ва, эҳтимол, Херсонни қайтариш имконини беради, деб ёзади NYT.
Бундан олдин Урушни ўрганиш институти Россия томони Украина шимоли-шарқи ва жанубида давом этаётган йўқотишлар фонида камида битта секторда муваффақиятга эришиш учун Бахмут минтақасидаги олға силжиш ҳақидаги маълумотларни сохталаштиришда давом этаётган бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
00:49
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024
Зеленский Европа пойтахтларини айланди. У иттифоқчилардан нима талаб қилди? Ва у нимага эришиши мумкин?
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
15:49 / 11.10.2024