Ўзбекистон | 21:03 / 23.10.2022
11029
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Қирғизистонда 23 октябр куни Тошкент вақти билан 20:24 да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкентдан 342 километр жанубий-шарқда кузатилган зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,3 баллга тенг бўлган.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи Андижон вилоятининг:
- Хонобод шаҳрида 3 балл;
- Қўрғонтепа туманида 2-3 баллни ташкил этди.
Андижонда 19 октябр куни ҳам зилзила қайд этилганди.