Иқтисодиёт | 07:45 / 24.10.2022
39729
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати рақамларда эълон қилинди

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда маълум қилинди.

Фото: Fotolia

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 5,8 фоизни ташкил этди.

Қайд этилишича, саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 5,3 фоиз, қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 6,3 фоиз.

Бундан ташқари, чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 10,8 фоиз, бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 15,4 фоиз.

Шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 3,6 фоиз, ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 27,2 фоиз.
 
Ўз навбатида, экспортнинг ўсиш суръати – 35,7 фоиз, импортнинг ўсиш суръати – 22,3 фоиз, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 577 994 та, транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 2,1 фоиз, аҳолининг умумий даромадлари ўсиш суръати – 10,7 фоиз.

Мавзуга оид