Ўзбекистон | 12:12 / 29.10.2022
22586
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Lacetti 4 нафар пиёдани уриб юборди, уч киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Lacetti ҳайдовчиси 4 нафар пиёдани уриб юборди, Kun.uz манбасининг хабар беришича ҳодисада уч киши ҳалок бўлган, бир киши шифохонага ётқизилган.

2022 йил 25 октябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Ургут тумани Ғўс маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинани Ғўс маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ортиқ бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган 4 нафар фуқарони уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Оқибатда, 3 нафар пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган, 1 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид