Иссиқлик электр станциялари куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди
Айни пайтда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоизга яқини иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Соҳа ходимлари томонидан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб бугун электр станциялар мавсумга тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.
Мавсумга электр станцияларни тайёрлаш бўйича барча режалаштирилган ишлар ҳозирда тўлиқ амалга оширилди.
Жумладан:
Режага мувофиқ, 30 та, шу жумладан 12 та энергоблок, 1 та турбоагрегат, 9 та қозонагрегати, 7 та буғ-газ қурилмаси, 1 та газ-турбина қурилмаси мукаммал таъмирланди.
Барқарорликни ошириш мақсадида қўшимча равишда 19 та энергоблок, 16 та қозон агрегати, 10 та турбоагрегат, 2 та буғ-газ қурилмаси ва 2 та газ турбина қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
55 та блок трансформаторларида мукаммал, ўрта таъмир ишлари бажарилди.
Ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини юқори кучланувчи линияларга сифатли ва узлуксиз узатилишини таъминлаш мақсадида электр станциялардаги 35-110-220-500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмалари ускуналари техник ҳолатни текшириш ва созлаш ишлари олиб борилди.
Жумладан:
- 521 ток трансформаторида;
- 155 та кучланиш трансформаторида; та автотрансформаторда;
- 6 та ўчиргичлар (ҳаволи, мойли, элегаз);
- 748 та ажратгичларда синаш ва созлаш ишлари бажарилиб, аниқланган нуқсонлар бартараф этилди.
Энергетика ускуналарининг техник ҳолатини аниқлаш, уларнинг фаолиятидаги мавжуд камчиликларни жойида бартараф этиш мақсадида,
161 та металл намунасининг лаборатория синови ўтказилди.
177 та металл тўлиқ кимёвий таҳлил қилинди.
1 347 та элементларни аниқлашга қаратилган текширув олиб борилди.
1 066 та металл намуналарига механик хоссаларини аниқлаш учун ишлов берилди ва синови бажарилди.
Шунингдек, 179 та сув, электролит, реагентлар, 594 та энергетик мой маҳсулотларида,кучланиш трансформаторларида 587 та трансформатор мойининг хроматографик таҳлиллари ўтказилди. Барча мой билан тўлдирилган қурилмалар кўрикдан ўтказилди.
Таъмирлар сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий мутахассислар қатори АҚШнинг “General Electric”, Россиянинг “Силовые машины”, “Калужский турбинный завод” ва “Таганрогский котелостроительный завод”, Япониянинг “Mitsubishi Hitachi Power Systems”, Жанубий Кореянинг “Hyundai” консорциуми вакиллари ҳам жараёнларга жалб этилди. Уларда фаолият олиб бораётган юқори малакали шеф инжинерлар таъмирлаш ва техник инспекция ишларига жалб этилди.
Мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ёқилғини қабул қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тизими техник назоратдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
Жумладан, электр станцияларнинг ёқилғи таъминоти ишончлилигини таъминлаш мақсадида “Толимаржон ИЭС” АЖ, Навоий ИЭС газ тармоғига қўшимча газ фильтрларини ўрнатиш, Тўрақўрғон ИЭС буғ-газ қурилмалари газ сиқиш компрессорларини таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Электр станцияларида замонавий буғ-газ қурилмалари учун ёқилғининг энергоблокларга сифатли узатиш тизими мустаҳкамлигини таъминлаш учун станцияларда 1-поғона учун 3 304 та ва 2-поғона учун 2 532 та ҳаво фильтрлари захираси яратилди.
Электр станцияларида мазут хўжаликлари тасарруфидаги ёқилғи сақлаш ва узатиш тизимининг резервуарлари таъмирланиб, фильтр сеткалари тозаланди, янги ва замонавий насослар ўрнатилди. Мазут қиздиргичлари ва бошқа ёрдамчи ускуналар янгисига алмаштирилди. Мазут тўкиш эстакадаларида 2785 погонометр темирйўл ва 9 та мазут бакининг таъмири амалга оширилди.
Куз-қиш мавсумида ёқилғи ташиш йўналишида юз бериши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида темирйўл хўжаликларида ҳам капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Электр станциялари қарамоғидаги темирйўллар таъмири доирасида 1756 та ёғоч ва темир-бетон шпаллар ётқизилди. Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарда 7 та тепловоз мукаммал таъмирланди.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини беталафот, узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида масъул мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, тизим таркибига кирувчи электр станцияларга амалий ёрдам кўрсатиш учун юборилди. Ишчи гуруҳ томонидан бугунги кунга қадар энергоқурилмаларда 1000 тадан ортиқ асосий ва ёрдамчи ускуналарда профилактик текширувлар, синов-созлаш ишлари олиб борилди.
Корхоналарда тун-у кун фаолият олиб борувчи штаб ташкил қилинган бўлиб, ишдаги энергоқурилмалар ҳолати доимий онлайн назорат остига олинган.
Барча тизим ташкилотлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва масъул мансабдор шахслари 24 соатлик иш режимига ўтиши белгилаб олинган.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ марказий аппаратида Ситуацион – таҳлилий онлайн-диспетчерлик маркази ташкил этилди.
Марказ реал вақт режимида жойлардаги электр станциялар диспетчерлик марказларини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш, электр энергиясига бўлган талаб ҳамда таклифдан келиб чиқиб ҳар соатлик режимни шакллантириш, станцияларнинг техник-иқтисодий жиҳатдан энг мақбул режимларда ишлашини таъминлаш, авария режимлари юзага келишининг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва тизимнинг қайта ишончлилигини тиклашга хизмат қилади. Шунингдек, реал вақтда иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнининг онлайн мониторингини амалга оширади;
- электр энергияси ишлаб чиқарилиши учун шартли ёқилғи сарфи, унинг захираси назоратини олиб боради;
- электрстанциялар ёқилғи-транспорт цехлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда масофадан туриб автотранспорт воситалари ҳаракатини, ёқилғи сақлаш объектлари фаолиятини кузатиб боради;
- авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида станцияларда ташкил этилган масъул ходимлардан иборат, тун-у кун фаолият юритувчи қўшимча навбатчилик гуруҳлари билан биргаликда иш олиб боради;
- ускуналар ишончлилигига таъсир этувчи камчиликларни аниқлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишда станцияларга амалий ёрдам кўрсатади;
- авариявий ҳолатлар юз берган тақдирда, уларни бартараф этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирларни белгилайди ҳамда тезкорлик билан бартараф этиш ишларини ташкил қилади;
- станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини олиб боради;
- электрстанцияларда хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан ишни беталафот ташкил этиш, ишчи-хизматчилар саломатлигини муҳофаза этиш чораларини назорат қилади;
- зарур ҳолларда оператив тарзда суткасида 24 соат мобайнида энергообъектларга чиқиб боради, ишларни мувофиқлаштиради.
Ушбу ишларни масофадан туриб самарали ташкил этиш бўйича марказ замонавий ахборот-коммуникация ускуналари билан жиҳозланган. Ишга малакали мутахассислар жалб этилиб, улар учун барча зарур шарт шароитлар яратилган.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023