Киев: Украина портларидан ғалла ортилган 12 та кема чиқиб кетди
Украина портларидан озиқ-овқат маҳсулоти солинган 12 та кема чиқиб кетди, деб ёзди Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков Twitter’да.
БМТ ва Туркия делегациялари «ғалла ташаббуси» доирасида 40 та кемани текшириш учун 10 та инспекторлар гуруҳини тақдим этмоқда, деб хабар берди у.
Кубраковнинг таъкидлашича, юк ташувчиларни текшириш режаси Украина томонидан қабул қилинган ва бу ҳақда Россия делегацияси хабардор этилган.
Бундан олдин Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россияни Қора денгиз ташаббуси доирасида Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирганди.
«Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар очликдан қийналмоқда, Россия эса яна ғалла таъминотини хавф остига қўймоқда. Буни тўхтатиш керак», - дейди Бербок. «Ливан, Нигер ёки Бангладешдаги оилалар кейинги тушлик учун пул тўлай олиши Россия президентининг ҳарбий режаларига боғлиқ бўлмаслиги керак», — дея қўшимча қилди у.
Германия вазирининг сўзларига кўра, июль ойида келишув тузилганидан буён Украинадан 9 миллион тонна ғалла жаҳон бозорига чиқди ва дон нархи мақбул даражага тушди.
Россия «ғалла йўлаги»ни тўсиб қўйгани сабабли Украина ғалла экспортини тўхтатишга мажбур бўлди. Украина инфратузилма вазири Александр Кубраковнинг сўзларига кўра, 30 октябр куни Ikaria Angel юк кемаси Украина портини тарк эта олмади. БМТ томонидан Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида ижарага олинган кема Эфиопияга 40 минг тонна дон етказиб бериши керак эди.
«Ушбу маҳсулотлар очлик ёқасида турган Эфиопия халқи учун мўлжалланган эди. Аммо Россия «ғалла йўлаги»ни тўсиб қўйгани учун уни экспорт қилишнинг иложи йўқ», — деб ёзди Кубраков Twitter саҳифасида.
Мавзуга оид
00:49
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024
Зеленский Европа пойтахтларини айланди. У иттифоқчилардан нима талаб қилди? Ва у нимага эришиши мумкин?
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
15:49 / 11.10.2024