Ўзбекистон | 11:03 / 31.10.2022
4343
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудлар бюджетининг қўшимча даромадларидан 30 фоизи аҳоли лойиҳаларига йўналтирилади

Президент томонидан “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Фото: Kun.uz

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаси бўйича 2 мингдан зиёд овоз тўплаган 364 та лойиҳани молиялаштириш учун 335 млрд сўм йўналтирилади. Лойиҳалар сони энг кўпи Фарғона (63 та ) ва Сурхондарё (43 та) вилоятларига тўғри келади.

2023 молия йилидан бошлаб “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда аҳоли томонидан таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади.

Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳри бюджетида шаклланган қўшимча маблағлар 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилади.

Янги тартибга кўра, туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни биринчи мавсуми – ҳар йили февраль-март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь-июль ойларида, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.

Мавзуга оид