«Википедия» уруш ҳақидаги мақолалар учун 2 миллион рубл жаримага тортилди
Москва суди Wikimedia Foundation'ни Украинадаги уруш ҳақида иккита «Википедия» мақоласини олиб ташламаганликда айбдор деб топди. Энциклопедия 2 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди.
Украинадаги уруш ҳақида тақиқланган мақолаларни олиб ташлашдан бош тортгани учун Москванинг Таганский тумани судьяси Тимур Вахрамеев 1 ноябрь, сешанба куни «Википедия» онлайн энциклопедияси ишини қўллаб-қувватловчи Американинг Wikimedia Foundation компаниясини 2 миллион рубл жаримага тортди.
Иш материалларига кўра, гап иккита мақоланинг ўчирилмаслиги ҳақида кетмоқда: «Россия босқини даврида Украина тинч аҳолисининг зўравонликсиз қаршилик кўрсатгани учун» ва «Россиянинг Украинага бостириб киришига баҳо бериш». Wikimedia Foundation'га нисбатан маъмурий протоколлар Роскомнадзор томонидан тузилган.
Апрель ойида худди шу судья Wikimedia Foundation'га иккита шунга ўхшаш протокол бўйича жами 5 миллион рубл миқдорида жарима солди - компания Украинадаги ҳарбий амалиётлар ҳақида «нотўғри маълумот» бўлган еттита мақолани, шунингдек, милтиқдори (порох)ишлаб чиқариш ҳақидаги иккита мақолани олиб ташламаганликда айбдор деб топилди.
20 июль куни Роскомнадзор қидирув тизимларига Wikimedia Foundation'ни Россия қонунчилигини бузувчи сифатида белгилашни буюрди.
Мавзуга оид
11:00 / 04.10.2024
195 км/соат тезликда автомобиль бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
23:46 / 13.09.2024