Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Ташриф давомида UNWTO бош котиби Самарқандда бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон иқтисодий форумида иштирок этади. Шунингдек, у Самарқанд Туристик марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуаси ҳамда 2023 йили Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-сессияси ўтказиладиган «Конгресс ҳолл»га ташриф буюриш, инфратузилма, шарт-шароитларни кўздан кечириши режалаштирилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, «Конигил» туризм қишлоғи ҳамда Самарқанддаги Туризм ва маданий мерос халқаро университетига ҳам боради. Мартабали меҳмон университет талабалари учун маъруза қилиши кутилмоқда.
Ташриф 7 ноябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
19:54 / 23.10.2023
Зураб Пололикашвили UNWTO бош котиби лавозимига учинчи муддатга сайланиш ҳуқуқини қўлга киритди
08:33 / 01.10.2023
UNWTO бош котиби барчанинг эътиборини Ўзбекистонга қаратди
08:13 / 09.11.2022
Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан илмий-тадқиқот муассасалари тармоғини яратмоқчи
17:43 / 07.11.2022