Ўзбекистон Ҳиндистон бозорига нодир металлар экспортини бошлаши мумкин
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси вакиллари шу кунларда бўлиб ўтаётган Ҳиндистон кимё саноати (India Chem 2022) кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Форум доирасида йирик ҳинд компанияларининг кимё саноатига оид инновацион маҳсулотлари ҳамда замонавий асбоб-ускуна ва технологиялари билан яқиндан танишилди. Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакилларига мамлакатда кимё, нефть-кимё соҳасини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган шароитлар тўғрисида маълумот берилиб, соҳадаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклиф қилинди.
Ўзбекистондан Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш салоҳияти юқори бўлган минерал ўғитлар, рангли ва нодир металлар ҳамда бошқа турдаги кимёвий маҳсулотлар бўйича тижорат таклифлари тақдим этилди.
Ҳинд компаниялари мамлакат сўнгги йилларда кимё, нефт-кимё соҳасида эришаётган ютуқларини баҳолаган ҳолда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.
Мавзуга оид
09:50 / 21.09.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 20.09.2024
Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинган ва урушга юборилган ўнлаб ҳиндистонликлар ватанига қайтди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024