Фото: БМТ Жаҳон туризм ташкилоти раҳбарига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти таништирилмоқда
БМТнинг (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга келди. Самарқандда бошланган ташриф Тошкентда давом эттирилмоқда.
Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Дастлаб UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили «II Ўзбекистон иқтисодий форуми»да иштирок этиш учун Самарқанд туристик марказида жойлашган конгресс-ҳоллга ҳам келди. Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Ўзбекистон Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессиясига мезбонлик қилади ва ушбу тадбир айнан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Зураб Пололикашвили Самарқанд туристик марказидаги «Боқий шаҳар»ни кўздан кечирди. Пололикашвили ушбу масканнинг туристик имкониятларини алоҳида эътироф этди.
У «Конигил» туризм қишлоғига келди ва бу ернинг сайёҳлик салоҳияти билан танишди. Қолаверса, у бу ерда ҳунармандчилик буюмларини кўздан кечирди ва уларни юқори баҳолади. Шунингдек, маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди. А.Абдуҳакимов меҳмонни «Конигил» туристик қишлоғининг кундалик ҳаёти ва бу ерда яшайдиган инсонларнинг турмуш тарзи билан таништирди ва улар ҳақида маълумот берди.
Зураб Пололикашвили «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига ташриф буюрди ҳамда университет ҳаёти ва таълим жараёни билан танишди. Пололикашвили талабалар учун меҳмон маърузаси билан иштирок этди.
Сўнгра Зураб Пололикашвили Самарқанддаги диққатга сазовор осори-атиқалар — Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбарасида бўлди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги делегация мамлакат туризм брендини акс эттирувчи махсус логотиплар билан қопланган автокарвонда Қатарга — футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўл олди. Зураб Пололикашвили ва бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ана шу автокарвонни кузатиш тадбирида иштирок этишди.
Тошкентда UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили таниқли грузин ижодкори Шота Руставели ҳайкали пойига гул қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат билдирди.
Бош котиб Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонга хиёбон, хусусан, ундаги тарихий суратлар, артефактлар ҳақида муҳим маълумотлар берилди. Пололикашвили «Янги Ўзбекистон» боғининг ҳудуди, қурилиш структураси ва бошқа жиҳатларини алоҳида эътироф этди.
Зураб Пололикашвили ҳамда Азиз Абдуҳакимов «Амирсой» дам олиш масканига ҳам боришди.
Пололикашвилининг Ўзбекистонга ташрифи 7 ноябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
23:32 / 13.11.2024