Жаҳон | 16:20 / 06.11.2022
27196
8 дақиқада ўқилади

Херсондан олиб кетилаётган қариялар, Киевда хавф остида қолган жониворлар. Уруш суратлари

Урушнинг 255-кунидаги асосий маълумотлар:

  • Эрон ташқи ишлар вазири Россияга ҳарбий дронлар етказиб берилгани фактини илк бор тан олди. Аммо у дронлар урушдан олдин ва катта бўлмаган миқдорда етказиб берилганини айтди. Украина президенти буни ёлғон деб атади ва украин ҳарбийлари кунига ўртача ўнта эронликлар дронини уриб тушираётганини маълум қилди. Бунга қадар Москва ҳам, Теҳрон ҳам август ойида ҳарбий ҳаракатлар майдонида пайдо бўлган дронлар Эрондан Россияга етказиб берилаётганини расман инкор этаётганди.
  • Россия Херсон яқинида Днепр дарёсидан сузиб ўтиш воситаларини портлатиб юборган. Бу эса дарёда катта ҳажмда ёнилғи-мой моддалари йиғилишига олиб келган, Херсон области ҳарбий маъмурияти бу экологик фалокат таҳдидини юзага келтирганини айтмоқда.
  • Евгений Пригожин «Кепка Пригожина» телеграм-канали гўёки ўзига тегишли эмаслигини айтди - бу канал шу вақтгача унинг матбуот хизмати орқали ОАВ саволларига жавоб қайтариб келарди. Шундан сўнг унинг матбуот хизмати бўлган «Конкорд» гуруҳи телеграмда очилган янги канал унинг расмий саҳифаси эканини билдирди.
  • Херсон санъат музейидан маълум қилишларича, Россия томонидан тайинланган маъмурият эвакуация баҳонасида экспонатларни Қримга олиб кетган.
  • Россияликларнинг июл-сентябр ойларида постсовет ҳудудидаги мамлакатларга ташрифи бўйича сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткичлар қайд этилди.
  • Аннексия қилинган Мелитополда етти йил муқаддам бузиб ташланган Ленин ҳайкали тикланди.

Қуйида 5 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Херсон областида қариялар уйидаги аҳолининг кўчирилиши

Россия ФВВ ходимлари Херсон областидаги қариялар уйида яшовчиларни олиб кетмоқда. Ҳудуднинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти сўнгги ҳафталарда аҳоли ҳарбий ҳаракатлар кучайиши туфайли таҳдид юзага келиши ортидан «кўчирилаётгани»ни маълум қилган. Лекин украин армияси сўнгги ҳафталарда Херсонда қарши ҳужумни фаоллаштиргани кўзга ташланмади.
​​​​​​
EPA / Scanpix / LETA
Қариялар уйи яшовчиси диванда ўтириб «эвакуация» бошланишини кутмоқда. Бу ердан 400 киши автобуслар орқали Қримга олиб кетилган, бу ердан уларни поездларда Ростов ва Воронеж областларига жўнатишади.
EPA / Scanpix / LETA
Россия ФВВ ходими кекса ёшли кишига ҳамроҳлик қилмоқда.
EPA / Scanpix / LETA
Автобус ойнасидан қараётган кекса ёшли киши
EPA / Scanpix / LETA
ФВВ ходими қариялар уйи яшовчиларидан бирини юклари билан автобусга олиб кетмоқда. Тўшакка ётиб қолган пациентларни Қримга тез ёрдам машиналарида элтишади.
EPA / Scanpix / LETA

Харкив областидаги ерости тураргоҳида концерт 

Н. В. Лисенко («Схід Опера») номидаги Харкив опера ва балет театри артистлари Харкивдаги Nikolsky савдо маркази ерости автотураргоҳида чиқиш қилмоқда. Дастур доирасида украин ва европалик композиторлар ижод намуналари, шунингдек халқ қўшиқлари куйланган. Концерт хавфсизлик нуқтайи назаридан ер остида уюштирилган — Харкив доимий равишда ўққа тутилмоқда.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Автотураргоҳда ташкил этилган концерт томошабинлари
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Концерт вақтида доира ҳосил қилиб рақс тушаётган томошабинлар
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Донецк областидаги россиялик ҳарбийларга озиқ-овқат етказилиши

Пензен областидан Донецк областидаги россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган Ясиноватая шаҳрига юборилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур буюмлар. Булар Кузнецк шаҳри аҳолиси томонидан тўпланган.
Михаил Терешченко / ТАСС
Пензен областидан фронтдаги ҳарбийлар учун юборилган ёрдамни ташиётган ҳарбий хизматчи
Михаил Терешченко / ТАСС
Юк машинасидан россиялик ҳарбийлар учун юборилган озиқ-овқат ва буюмларни тушириш жараёни
Михаил Терешченко / ТАСС
Кузнецкдан Ясиноватаяга етказилган асал
Михаил Терешченко / ТАСС

Херсон областида фронт чизиғи яқинидаги қишлоқ 

Херсон областидаги уйлардан бирига зарба келиб тушиши оқибатида ҳовлида снаряддан ҳосил бўлган ўра. Сўнгги ҳафталарда Россия артиллерияси украинларнинг Херсон областидаги юришини тўхтатди (ёки камида секинлаштирди).
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Херсон областида вайрон бўлган автомобил кўприги
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Херсон областида яшовчи Надежда ва Наталья ўтин арраламоқда
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Херсон областида яшовчи Виктор ва Ольга ўз уйида
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Херсон областидаги посёлкалардан бирида дераза синиқлари ва бошқа вайронгарчилик излари кўриниб турган мактаб синфхонаси
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA

Киев областидаги ҳайвонот боғи қишга тайёрланмоқда

 

«XII Месяцев» ҳайвонот боғидаги жирафа вольери. Уруш даврида ва айниқса совуқ кунлар келиши билан ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар сони ҳатто пандемия давридагидан ҳам паст даражага тушиб кетган, шу туфайли ҳайвонот боғлари эгалари жониворларни сақлаб туриш учун хайрия маблағларидан умид қилишмоқда. Фото: Ed Ram / Getty Images
Киев области Демидов қишлоғидаги «XII Месяцев» ҳайвонот боғидаги туялар (бактрианлар - Бақтриядан олинган). Марказий Осиё иқлимида яшашга мослашган бўлса-да, бу туялар минус даражали ҳароратга ҳам яхши дош беради.
Ed Ram / Getty Images
«XII Месяцев» ҳайвонот боғида итлар учун вольер
Ed Ram / Getty Images
Киев области Демидов қишлоғидаги «XII Месяцев» ҳайвонот боғидаги фламинголар. Фламинголар оиласига олтита тур киради, аммо уларнинг барчаси субтропик ва тропик иқлимда яшайди — бу турлар Ўрта Ер денгизи соҳилларидан шимолда тарқалмаган. Совуқ қишдан омон чиқиши учун қушларга иссиқлик талаб этилади.
Ed Ram / Getty Images
«XII Месяцев» ҳайвонот боғи ходими жониворларга иссиқликни таъминлаши кўзда тутилган янги иситиш тизимини текширмоқда. Унинг ишлаши учун ҳам электр талаб этилади ва режали ўчиришлар фонида ҳайвонот боғи генераторларга таянади.
Ed Ram / Getty Images

Сув остида қолган Демидов

Киев области Демидов қишлоғи атрофида сув остида қолган ҳудудлар. Демидовда 2022 йил мартидан буён сув сатҳи юқорилигича қолмоқда, ўшанда россияликлар босқинини тўхтатиш учун Ирпин дарёси тўғони дарё суви Киев сув омборига қуйилиш жойида бузиб ташланганди
Ed Ram / Getty Images
Демидовдаги томорқада тўпланган ўтин. Октябр ойидан Россия Украина энергия тизимини яксон қилиш кампаниясини бошлади, бу эса энергия таъминоти ва иситиш тизимини хавф остида қолдирган. Киев областида режали ўчиришлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг катта қисми ўтин ёқиладиган печкалар орқали уйини иситишига тўғри келмоқда. Фото: Ed Ram / Getty Images
Киев области Демидов қишлоғида Ирпин дарёсида балиқ овлаётган киши. Қишлоқнинг бир қисми 2022 йил мартидан буён сув остида қолмоқда
Ed Ram / Getty Images
Демидовда сув остида қолган майдон. Ирпин дарёсидаги тўғон бузиб ташланиши оқибатида қишлоқ ва унинг атрофида ботқоқлик юзага келган, бу эса Россия армиясининг Киевга юришини тўхтатиб қолганди. Бу орқали Украина пойтахти мудофаасини тайёрлаш учун вақтдан ютилган.
Ed Ram / Getty Images

Мавзуга оид