«Реал»га «Ливерпул», «Бавария»га «ПСЖ» тушди. ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди
Бугун, 7 ноябрь куни УЕФАнинг Ньон шаҳридаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди.
Қуръа бир қатор марказий ўйинларни тақдим этди. Жумладан, турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал» финалчи «Ливерпуль» билан тўқнаш келган бўлса, «ПСЖ» «Бавария»га қарши ўйнайдиган бўлди.
ЕЧЛ. 1/8 финал жуфтликлари:
«РБ Лейпциг» – «Манчестер Сити»
«Брюгге» – «Бенфика»
«Ливерпуль» – «Реал»
«Милан» – «Тоттенҳэм»
«Айнтрахт» – «Наполи»
«Боруссия» Дортмунд – «Челси»
«Интер» – «Порту»
«ПСЖ» – «Бавария»
Жамоалар одатдагидек уйда ва сафарда тўп суриб, 1/4 финал йўлланмаси ғолибини аниқлайди. Гуруҳ ғолиблари жавоб учрашувини ўз уйларида ўтказишади.
1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 14-15 ва 21-22 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 7-8 ва 14-15 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Нимчоракфинал ўйинлари баҳорда ҳам Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси-2022/23 йилги мавсум финал баҳси 2023 йилнинг 10 июнида Истанбулдаги «Отатурк» стадионида ўтказилади.
Мавзуга оид
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
16:37 / 28.11.2023
«Ўлим гуруҳи»да ким қолади — ЕЧЛда кун интригалари
07:30 / 05.10.2023