Президент Володимир Зеленский украин бўлинмалари Херсонга кира бошлаганини айтди. Россия мудофаа вазирлиги Херсон областининг Днепрнинг ўнг соҳилидаги қисмидан 30 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, шунингдек беш мингга яқин ҳарбий техника олиб кетилганини маълум қилди. BBC рус хизмати ва «Медиазона» журналистлари очиқ манбалар асосида урушда қурбон бўлган 8700 нафардан ортиқ россиялик ҳарбийлар шахсини тасдиқлашга муваффақ бўлди. Россия қўшини Херсондан кетганидан кейин вақтинча аннексия қилинган Херсон области маркази Геническ бўлиб қолди. Британиялик кўча рассоми Бэнкси Киев области Бородянка шаҳридаги вайрон бўлган уйларда граффитиларини қолдирди.
Қуйида 11 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев атрофидаги Бородянкада Бэнкси граффитилари
Вайрон қилинган Бородянкадаги Бэнкси граффитиси. Британиялик кўча рассоми инстаграмда эълон қилинган суратлардаги ишлар уники эканини тасдиқлади. Бу ушбу таниқли рассомнинг Украинадаги урушдан кейинги илк граффитилари. Бородянка Украинага босқиннинг илк ҳафталарида россияликлар авиазарбаларидан энг жиддий шикастланган шаҳар бўлганди.
Ed Ram / Getty Images
Бородянкада вайрон бўлган бинонинг Бэнкси граффитиси билан кўриниши
Ed Ram / Getty Images
Ирпиндаги деворда акс этган бадиий гимнастикачи граффитиси. Сурат Бэнкси услубида чизилган, аммо рассомнинг ўзи ҳозирча бу унинг граффитиси эканини тасдиқламади. Урушнинг илк ҳафталарида Ирпинда шиддатли жанглар кечганди.
Ed Ram / Getty Images
Бородянкда Бэнксининг ижод маҳсули бўлиши мумкин бўлган яна бир граффити (рассом ҳозирча унинг муаллифи ўзи эканини тасдиқламади). Унда ёш бола шарқий яккакураш спорти (Владимир Путиннинг севимли спорти) формасидаги эркакни йиқитмоқда.
Ed Ram / Getty Images
Украинларга қайтаётган Херсон
Херсон областининг Миролюбовка қишлоғида зарбалардан шикастланган бино. Ушбу аҳоли яшаш манзили 3 октябр куни озод этилган .
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўқитувчи Юрий Невольчук Херсон области Блаҳодатное қишлоғида мотоциклда ҳаракатланмоқда. 11 ноябр ҳолатига кўра, Украина Херсон областининг 12 та аҳоли яшаш манзилини озод этганди : Дудчани, Пятихатки, Борозенское, Садок, Безводное, Ишченка, Костромка, Краснолюбецк, Калиновское, Бобровий Кут, Безимянное ва Блаҳодатное.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Блаҳодатное қишлоғида Россия армияси томонидан вайрон қилинган уйда турган аёл.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонга олиб борувчи шосседа зарбага учраган автомобил. Яқинда россияликлар томонидан қайтариб олинган аҳоли яшаш пунктлари атрофида яксон этилган транспорт воситалари, танклар, зирҳли автомобиллар ва фуқаролик автомобиллари қолган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Блаҳодатноеда россияликлардан ўлжа қилиб олинган зирҳли транспортёр ёнида турган украин ҳарбийси.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Блаҳодатноеда россияликлар қолдириб кетган миномёт снарядлари солинган қути устида ўтирган украин аскари.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина армияси аскари Херсонга кириш жойида. Украина армияси Херсонга 11 ноябр куни кириб кела бошлади. «Бугун тарихий кун — биз мамлакатимиз жанубини қайтармоқдамиз. Биз Херсонни қайтардик. Бугунги кунда бизнинг ҳимоячиларимиз — шаҳар остонасида. Аммо махсус бўлинмалар аллақачон шаҳарга кириб бўлган», — деди 11 ноябр куни Володимир Зеленский.
Dagaz / AP / Scanpix / LETA
Херсон атрофида портлатилган кўприкларнинг сунъий йўлдошдан кўриниши
Рус қўшинлари Днепр дарёсининг ўнг соҳилидан чекинаётиб, Антонов темирйўл ва автомобил кўпригини, шунингдек Каховка ГЕСи тўғонидаги кўприкни портлатиб бузиб кетишганининг сунъий йўлдошдан туширилган фотосуратлари тарқалди.
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Херсондаги Антонов темирйўл кўпригидаги вайронгарчиликнинг йирик пландаги кўриниши. У Антонов автомобил-пиёдалар кўприги билан параллел жойлашган.
Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайивда турар жой биносига зарба
Миколайивда вайрон бўлган турар жой биносидаги қутқарувчилар. Россияликлар ракетаси беш қаватли уйга келиб тушган. Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизматига кўра, уй қулаши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган .
Украина ДФВВ / Reuters / Scanpix / LETA
Полиция 11 ноябр куни ўққа тутилган Миколайивда ҳалок бўлган киши жасадини кўздан кечирмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Миколайивда тунги зарбалар келиб тушган жойда йиғлаётган аёл.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Миколайивдаги беш қаватли бинонинг россияликлар ракета зарбасидан кейинги кўриниши.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Луҳанскда россиялик аскарлар дафн этилиши
Луҳанскдаги қабристонда 38 нафар россиялик ҳарбийнинг дафн маросимида иштирок этаётган «Юнармия». 11 ноябр куни журналистлар очиқ манбалар асосида Украинадаги урушда қурбон бўлган қарийб 9 минг аскар рўйхатини очиқлади . Улардан 150 дан ортиғи — сафарбар этилганлар. Ҳақиқий йўқотишлар сони бундан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украинадаги урушда ҳалок бўлган 38 россиялик аскарнинг дафн этилиши
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украинадаги урушда ҳалок бўлган номаълум аскарлар қабрлари. Ёдгорлик тахтачасида шундай ёзилган: «Исминг номаълум, жасоратинг ўлмас».
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA