Жаҳон | 15:21 / 13.11.2022
24907
2 дақиқада ўқилади

Озод этилган Херсон. Уруш суратлари

11 ноябр куни Россия қўшинлари шошилинчда тарк этган Херсон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларга Украина армияси кириб келди. Россия бир ой олдин аннексия қилишга уринган Херсон области марказида яшовчи минглаб кишилар украин ҳарбийларини қарши олиш учун чиқишди. Энди Херсон озод этилган, лекин областнинг Днепр дарёси чап соҳилидаги тўртдан уч қисми РФ назоратида қолмоқда. Россия артиллерияси шаҳардан бир неча километр масофада жойлашган.

Қуйида 12 ноябр, урушнинг 262-кунида Херсонда олинган суратлар.

Херсон областида Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Киселевка посёлкасида яшовчи Володимир Чохон Херсон шаҳрига олиб борувчи йўлдаги қўлбола кўрсаткич олдида. Кисилевка Херсондан 20-25 километр масофада жойлашган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон атрофидаги шоссе ёқасида ёниб кетган машина. 2022 йил 12 ноябр
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киселевкада гуллар билан кутиб олинаётган украин ҳарбийси
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRES​S / ddp images / Vida Press
Херсон, 2022 йил 12 ноябр
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Россия армияси Херсондан чекинаётиб шаҳарда интернетни ўчириб кетган. Украина армияси кўчаларга SpaceX компанияси тақдим этган Starlink терминалларини ўрнатди.
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон марказий майдони, 2022 йил 12 ноябр
Yevhenii Zavhorodnii / AP / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Херсондаги болаларга автографлар тарқатмоқда
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳарга қайтган Украина ҳукумати томонидан комендантлик соати эълон қилинганига қарамай, Херсон аҳолиси шаҳар озод этилганини тун бўйи байрам қилди. Фото: Libkos / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид