Херсоннинг озод қилинган қисмида аҳолига ўзини эвакуация қилиш тавсия этилди
Херсон вилоятининг ўнг қирғоқ қисми аҳолига Россия ўққа тутиши эҳтимоли юқорилиги сабабли хавфсизроқ ҳудудларга эвакуация қилиш «қатъий тавсия этилади». Бу ҳақда минтақа ҳарбий маъмурияти раҳбари Ярослав Янушевич ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, рус армияси қочиб кетаётганида «умидсизликдан тинч одамлар билан жанг қилишни бошлайди».
Бундан ташқари, ўнг қирғоқда электр, иссиқлик ва сув таъминотини таъминловчи муҳим инфратузилма ҳам шикастланган, деб таъкидлаб ўтди Янушевич.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, рус армиясининг Херсондан олиб чиқилиши Россия Федерацияси «обрўсига катта путур етказади», чунки у уруш бошидан бери ушбу қўшинлар томонидан қўлга киритилган ягона минтақавий марказ эди.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг Twitter'да эълон қилинган ҳисоботига кўра, «қўшинларнинг олиб чиқилиши - Днипро ғарбий қирғоғида Россия қўшинлари дуч келаётган қийинчиликларнинг ошкора тан олинишидир».
Британия ҳарбийларининг тахмин қилишича, қўшинларни олиб чиқиш 2022 йил 22 октябрда бошланган бўлиши мумкин, ўшанда Херсонда Россия томонидан тайинланган расмийлар тинч аҳолини шаҳарни тарк этишга чақирганди.
Таъкидланишича, россиялик ҳарбийлар, жумладан, фуқаролик кийимида, 80 000 нафар «эвакуация қилинганлар» билан бирга шаҳарни тарк этган бўлиши мумкин.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Россия қўшинлари бу жараён давомида Днипро бўйлаб ўтган автомобиль ва темирйўл кўприкларини вайрон қилган.
«Эҳтимол, Россия ҳамон дарё орқали минтақанинг бошқа ҳудудларидан кучларини шарқий қирғоқдаги мудофаа позицияларига эвакуация қилишга уринмоқда», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
12:10 / 17.09.2024
Курск яқинида чегарага яқин икки район аҳолиси эвакуация қилинмоқда
14:23 / 28.08.2024
Воронеж вилоятида иккита аҳоли пункти эвакуация қилинди
12:00 / 19.08.2024
Курск чегара ҳудудларидан бир кунда 1,7 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
22:54 / 17.08.2024