Фурқат Сиддиқов ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
2022 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Ўзбекистон президентининг ПҚ-420-сон қарори билан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Фурқат Сиддиқовни таништирди.
Ф.Сиддиқов бунгача Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Йиғилишда Ўзбекистон президентининг ПҚ-421-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Баҳром Аълоев ҳам таништирилди.
Б.Аълоев бунгача Ўзбекистоннинг Кувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
09:18 / 09.11.2023
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида Канададаги элчи этиб тайинланди
09:10 / 02.05.2023
Фурқат Сиддиқов Жо Байденга ишонч ёрлиғини топширди
10:07 / 25.04.2023
Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди
10:10 / 04.04.2023