Шавкат Мирзиёев: “Инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасини ташкил қилишни таклиф этаман”
“Кўксарой” қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда ва унда давлат раҳбари нутқ сўзлаяпти.
“Бугунги кунда жаҳонда жиддий глобал ўзгаришлар юз бермоқда. Дунё ҳамжамияти пандемиядан халос бўлишга улгурмай, янги қийинчилик ва синовларга дуч келмоқда. Турли зиддият ва қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бормоқда.
Чиндан ҳам, бундай оғир ва мураккаб шароитда ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган яқин ҳамкорликнинг аҳамияти ҳар томонлама ортиб бормоқда. Айнан шу сабабли Хорижий инвесторлар кенгашининг бугунги йиғилиши алоҳида муҳим аҳамиятга эга, десак, ўйлайманки, тўғри бўлади.
Сизларга яхши маълумки, биз сўнгги йилларда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқдамиз. Миллий иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва унинг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси учун барча зарур шароитларни яратишни ислоҳотларнинг асосий йўналиши этиб белгиладик.
Шу мақсадда валюта бозорини эркинлаштирдик, хусусий инвесторларга энергетика, геология-қидирув, кимё ва нефть кимёси, тиббиёт ва таълим каби соҳаларда фаолият юритиш имкониятларини кенгайтирдик.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Бу борадаги ишларни тизимли мувофиқлаштириб бориш учун алоҳида агентлик ташкил этилди.
Замонавий иқтисодиёт драйвери бўлган хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий қарорлар қабул қилдик. Бу соҳада икки юздан ортиқ лицензия ва рухсатномаларни бекор қилдик.
Солиқларнинг умумий сони 13 тадан 9 тага қисқарди, айрим солиқ ставкалари 2 баробарга туширилди. Келгуси йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга камайтирилади.
Биз миллий иқтисодиётимиз ривожи учун хорижий инвестициялар қанчалик зарур эканини жуда яхши тушунамиз. Шу боис инвесторларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун инвестициялар тўғрисида алоҳида қонун қабул қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бизнесомбудсман институти жорий этилди. Ана шундай чора-тадбирлар глобал миқёсдаги беқарорлик ва инқирозлар шароитида ҳам миллий иқтисодиётимиз ўсишини таъминлашга ёрдам берди.
Хусусан, пандемия авж олган даврда, ташқи бозорлардаги оғир вазиятга қарамасдан, иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини сақлаб қолдик.
Ўтган йили бу кўрсаткич 7 фоиздан ошди. Жорий йилда ҳам иқтисодиётимиз ўсишда давом этаяпти (5 фоиздан ортиқ).
Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, биз билан ҳамкорлик қилиб келаётган барча бизнес вакилларига чуқур миннатдорчилик билдираман.
Қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида, сўнгги 5 йилда иқтисодиётимизга кириб келган хорижий инвестициялар ҳажми 10 баравар ошиб, қарийб 40 миллиард долларни ташкил этди.
Биз 10 йил ичида ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозиргидан икки баробарга оширишни мақсад қилганмиз. Бунга эришиш учун, бизда хоҳиш-ирода ҳам, имконият ҳам етарли.
Ўз олдимизга қўйган бундай юксак марралар учун сармоялар ҳажмини келгуси 5 йилда 120 миллиард долларга етказиш, жумладан, камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилишни ҳисоб-китоб қилганмиз.
Ушбу инвестицияларни, энг аввало, саноат соҳаларини модернизация ва трансформация қилиш, ишлаб чиқариш, коммунал ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантиришга йўналтириш учун аниқ лойиҳалар ва дастурларимиз бор.
Шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш каби давлат қарамоғидаги анъанавий соҳаларга ҳам хусусий инвестициялар жалб қилиш кун тартибимизда туради. Биз хорижий инвесторларни ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва биргаликда амалга оширишга чақирамиз.
Сизларни ишонтириб айтаманки, Янги Ўзбекистонда инвесторлар ўзини эркин ҳис қилиши, эртанги кунга катта ишонч билан барқарор ишлаши учун барча имкониятларни яратиб берамиз. Айнан шунинг учун, бизга яқин дўст, хайрихоҳ бўлган энг ишончли инвесторлар иштирокида янги Кенгашни ташкил этмоқдамиз.
Сизлар билан узоқ муддатли, ўзаро манфаатли инвестицион ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишимизга аминман. Сизларни ишонтириб айтмоқчиманки, биз юртимизда очиқ, жадал ривожланаётган замонавий давлат қуриш мақсадида бошланган ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмаймиз.
Ишончим комилки, сизларнинг ҳар бирингизда аниқ ва конструктив таклифлар бор. Сизларнинг кўмагингиз билан биз Кенгаш доирасида ривожлантирмоқчи бўлган бир қатор соҳаларга қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Биринчидан, биз қонун устуворлигини Янги Ўзбекистон тараққиётининг бош тамойилларидан бири этиб белгиладик.
Кейинги йилларда юртимизда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мисли кўрилмаган чоралар ҳаётга жорий этилди.
Бундан буён фуқаро ва тадбиркорларга мулк ҳуқуқини сўзсиз таъминлаш ва ҳимоя қилиш шаффоф ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими томонидан кафолатланади.
Биз куни кеча суд соҳасига бағишланган мажлисда бу борада ислоҳотларнинг навбатдаги босқичидаги устувор йўналишларни белгилаб олдик.
Ўзбекистонда илғор хорижий амалиёт ва тажрибани жорий этиш мақсадида Хорижий инвесторлар кенгаши ҳузурида доимий фаолият юритадиган
Инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасини ташкил қилишни таклиф этаман.
Иккинчидан, биз банк-молия соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ниятидамиз. Гап мазкур соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, хорижий банкларни Ўзбекистонга фаол жалб этиш, самарали фонд бозорини шакллантириш ҳақида бормоқда.
Бу залда банк соҳасига инвестиция киритган хорижий ҳамкорларимизни кўриш бизга катта мамнуният бағишлайди. Биз хорижий сармоядорларнинг банк-молия соҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслари учун очиқмиз.
Учинчидан, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусий-лаштиришни янада чуқурлаштириш асосий мақсадларимиздан бири бўлиб қолади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 1 минг 200 та давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Келгуси йилнинг ўзида яна мингга яқин корхона ва кўчмас мулк объектларини хусусий-лаштиришни режалаштирганмиз. Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик механизмини иқтисодиётнинг барча тармоқларига фаол татбиқ этмоқдамиз.
Қисқа муддатда мазкур йўналишда сезиларли натижаларга эришдик.
Биргина энергетика соҳасида Ўзбекистон ушбу механизмлардан фойдаланган ҳолда, 8 миллиард доллардан ортиқ маблағни жалб этди.
Бу лойиҳаларга сармоя тикиб бораётган ҳамкорларимизни ҳам бугун тадбирда кўриб турганимдан мамнунман. Кенгаш аъзоларини хусусий-лаштириш ва давлат-хусусий шериклик дастурларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.
Учинчидан, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусий-лаштиришни янада чуқурлаштириш асосий мақсадларимиздан бири бўлиб қолади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 1 минг 200 та давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Келгуси йилнинг ўзида яна мингга яқин корхона ва кўчмас мулк объектларини хусусий-лаштиришни режалаштирганмиз.
Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик механизмини иқтисодиёт-нинг барча тармоқларига фаол татбиқ этмоқдамиз. Қисқа муддатда мазкур йўналишда сезиларли натижаларга эришдик.
Биргина энергетика соҳасида Ўзбекистон ушбу механизмлардан фойдаланган ҳолда, 8 миллиард доллардан ортиқ маблағни жалб этди. Бу лойиҳаларга сармоя тикиб бораётган ҳамкорларимизни ҳам бугун тадбирда кўриб турганимдан мамнунман.
Кенгаш аъзоларини хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик дастурларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз” – деди президент ўз нутқида.