Фото: Қатар мундиал юлдузларини кутмоқда
20 ноябр куни Қатарда 22-жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Қатар араб олами ва Яқин Шарқдаги илк мундиалга жиддий тайёрланмоқда.
Шаҳар кўчаларида жаҳон чемпионатини эслатиб турувчи суратлар жуда кўп. Доҳадаги баланд биноларда машҳур футболчиларнинг суратларини кўриш мумкин. Стадионлар атрофида аста-секин мухлислар кўпая бошлаган. Бугун, 18 ноябрдан бошлаб кўчаларда мухлислар олдинги кунлардагига қараганда кўпроқ.
Ҳозирча Қатар кўчаларида энг кўп Аргентина ва Бразилия миллий жамоаси либосларидаги мухлисларни учратиш мумкин. Уларнинг ҳаммаси ҳам жанубий америкалик эмас, асосан ҳиндистонлик ва бошқа мамлакатдан келганлар шу икки жамоа либосида юришибди.
Мухлисларни асосан шаҳар марказидаги ФИФА мухлислар фестивали ўтадиган ҳудудда, стадионлар олдида ва чипта сотиладиган ерларда учратиш мумкин.
Ўткир Жалолхонов
Мавзуга оид
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
12:16 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
09:10 / 18.07.2024
Саида Мирзиёева Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
10:24 / 03.06.2024