Ўзбекистон | 08:52 / 18.11.2022
4053
3 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ичимлик суви таъминотини ривожлантириш концепцияси эълон қилинди
“2023-2035 йилларда Ўзбекистон ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқаришни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
2023 – 2035 йилларда Ўзбекистон ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларини чиқаришни ривожлантириш концепцияси, 2023-2035 йилларда Ўзбекистон ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларини чиқаришни ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни 2023-2025 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Концепция устувор йўналишлари этиб:
- аҳолини ичимлик суви таъминоти хизматлари билан тўлиқ ва тун-у кун таъминлаш самарали йўналишларини белгилаш;
- мавжуд ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш, янгиларини яратиш;
- ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотлари ва тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш, эскириш илғор тикланишини таъминлайдиган ҳажмларда таъмирлаш ишларини олиб бориш;
- ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш секторини бошқариш, молиялаштириш ва сарфлаш самарали тизимини жорий этиш;
- ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тармоқларини иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб такомиллаштириш ва ривожлантириш, давлат стратегик вазифаларини ҳал этиш;
- белгиланган мақсадларга эришиш учун ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш ташкилотлари ўқув ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- ичимлик суви таъминоти тизимлари ва оқова сувларни чиқариш фаолияти атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
- ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тизимини ривожлантиришни давлат сиёсати ва тартибга солиш асоси сифатида коммунал соҳа меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш;
- ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш белгилансин.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот»:
- а) концепцияда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш орқали 2035 йилгача: ичимлик суви хизматлари қамровини 69,7 фоиздан 91,2 фоизга оширишга; оқова сув чиқариш хизматлари қамровини 17 фоиздан 31 фоизга оширишга эришилишини;
- б) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда «Ўзсувтаъминот» балансида бўлган ва давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга ўтказиладиган ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сувларни чиқариш иншоотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
- в) Олий таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга ичимлик суви таъминоти тизими раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан: узлуксиз малака ошириш жараёнларини, молиялаштириш манбаини ташкил этиш шакллари, тартиби ва босқичларини аниқ кўрсатувчи; "Ўзсувтаъминот" раҳбар ходимларини узлуксиз малака ошириш ва аттестациядан ўтказиш, узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга жорий этиш, уларга доимий равишда касбий ўз-ўзини ривожлантириш имкониятини берувчи таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024