ЕТТБ Ўзбекистонда қандай лойиҳаларда иштирок этишни режалаштираётгани маълум бўлди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай ва ЕТТБ Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракиносни қабул қилди.
Учрашув давомида банк вакиллари томонидан Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар самарадорлиги юқори баҳолангани баробарида энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, ирригация ва бошқа соҳалардаги модернизация жараёнларини молиявий ва техник қўллаб-қувватлашни давом эттириш нияти билдирилди.
Келгуси тадбирларни юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда тайёрлаш ва ўтказиш доирасида ушбу мақсадда ташкил этилган ишчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.
Суҳбат давомида банкнинг «Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 118 та насос станцияларини модернизация қилиш» лойиҳасини молиялаштириш, қиймати 200 миллион доллар бўлган Ўзбекистон ирригация сектори институционал тузилишини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишга қизиқиши маълум қилинди. Ушбу лойиҳани биргаликда амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади
21:33 / 29.05.2024
Ўзбекистон 2 йил ичида ЖСТга аъзо бўлмоқчи — Жамшид Хўжаев
18:48 / 24.05.2024