Европарламент Россияни терроризм ҳомийси деб тан олиши мумкин
Европарламент Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиши ҳақидаги резолюцияни келишиб олди.
Ҳужжат бўйича овоз бериш 23 ноябр куни Страсбургдаги ялпи мажлисда режалаштирилган. Бу ҳақда Европарламент сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, бу қарор Украинадаги жанговар ҳаракатлар жараёнида оммавий ҳужумлар кучайиши фонида қабул қилинган. Европа парламенти бу ҳаракатларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳолайди.
Россиянинг терроризм ҳомийси сифатида тан олиниши Россия томонини жавобгарликка тортиш учун «замин тайёрлайди», дейилади ҳисоботда.
Европарламент қарорлари мажбурий эмас, улар Европа Иттифоқи мамлакатлари учун тавсия ҳисобланади.
Украинада уруш бошланганидан кейин бир қатор давлатлар Россияни «террорчи давлат» деб тан олди. Эстония ва Латвия Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилди. Литва ва Полша Россияни «террорчи режим» деб тан олди. 13 октябр куни Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ПАСЕ) Россия сиёсий режимини «террорчи» деб тан олган резолюцияни қабул қилди.
Мавзуга оид
14:30
РФда америкалик ёлланма фаолият учун сиртдан 14,5 йилга ҳукм қилинди
10:50
РФнинг Одессага зарбасида камида олти киши ҳалок бўлди
10:30
Шиорини ҳайқирган Орбан ва Bella Ciao'ни куйлаган сўллар: ЕПда Венгрия бош вазири билан кескин мунозара юз берди
10:10