Жамият | 09:22 / 22.11.2022
15085
6 дақиқада ўқилади

Икигаи — яшаш учун сабаб. Сиз ўз икигаи’нгизни топдингизми?

Икигаи — япон халқининг яшаш тарзини қамраб олган қадимги фалсафаси. Баъзилар бу ҳатто уларнинг бахти ва узоқ умр кўришининг сабаби деб ҳисоблашади. Ушбу мақолада “икигаи”нинг маъноси ва аҳамияти ҳақида гаплашамиз.

Фото: ecostore

Икигаи нимани англатади?

Икигаи японча тушунча бўлиб, “бўлиш сабаби” деган маънони англатади. Япон тилида «Ики» — «ҳаёт», «гаи» эса қийматни ифодалайди. Икигаʼингиз ҳаётингизнинг мақсади ёки бахтингиздир. Бу сизга қувонч келтирадиган ва ҳар куни ўрнингиздан туришга илҳомлантирадиган нарса.

Шуни таъкидлаш керакки, анъанавий япон фалсафаси сизнинг бахтингизни топишга қаратилган бўлса-да, ғарбий талқинда икигаи орзунгиздаги мартабани топиш усули сифатида ишлатилган.

Икигаи’нинг ғарбийлаштирилган версиясида айтилишича, агар сизнинг карьерангиз ушбу тўртта хусусиятни ўз ичига олcа, демак сиз ўзингизнинг орзунгиздаги ишни топгансиз:

  • Ишингизни севасиз
  • Унинг устасисиз
  • У орқали яхши пул топасиз
  • Ишингиз нафақат ўзингиз, дунёга ҳам кераклигини ҳис қиласиз

Нега икигаи муҳим?

Япония ўртача умр кўриш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, аёллар 88,09 йил, эркаклар эса 81,91 йил умр кўришади. Гарчи овқатланиш рациони муҳим роль ўйнаши ҳақиқат бўлса-да, кўпчилик японияликлар икигаи уларнинг узоқ умр кўришлари ва бахтли ҳаёт кечириши билан боғлиқ деб ҳисоблашади.

Узоқроқ ва бахтли ҳаёт кечиришдан ташқари, икигаиʼнгизни билиш сизга ёрдам бериши мумкин:

  • Идеал ишингизни яратинг
  • Ишда кучли ижтимоий алоқаларни йўлга қўйинг
  • Соғлом иш ва ҳаёт мувозанатига эришинг
  • Карьера ҳақидаги орзуларингизни амалга оширинг
  • Ишингиздан роҳатланинг

Ўз икигаʼингизни билсангиз ва унинг маъносини тушунсангиз, ўзингиз орзу қилган ва жамиятга керак бўлган иш билан уйғун бўласиз.

Икигаи қандай пайдо бўлган ва нима учун машҳур бўлиб бормоқда?

Окинава материкдан жанубда жойлашган Япония ороли. Орол дунёдаги 100 ёшдан ошган одамларнинг энг юқори нисбатига эга ва Икигаи Окинава маданиятида катта роль ўйнайди.

Аммо бу япон сири нафақат кексалар билан боғлиқ. Бу Японияда ҳам, ундан ташқарида ҳам мазмунли иш ҳаётига қизиққан ёш авлодлар орасида машҳур бўлиб бормоқда.

Икигаиʼнгизни кашф қилиш учун 3 қадам

Икигаиʼни кашф қилишга ёрдам берадиган учта асосий қадам:

Икигаи’ни топиш учун саволларга жавоб беринг:

1. Сиз нимани яхши кўрасиз?

Ўзингиз яхши кўрган иш билан шуғулланасизми?

Иш вақти тугагандан кўра ишга боришдан кўпроқ завқланасизми?

Ишингиз натижалари руҳиятингизга таъсир қиладими?

2. Нимани яхши биласиз?

Одамлар сиздан ишингиз билан боғлиқ мавзуларда маслаҳат сўрашадими?

Ишингизнинг сизга осон қисмлари борми?

Ишингизда энг яхшиларданмисиз?

Ишингизда мутахассис бўлишни хоҳлайсизми?

Одамлар сизни севимли машғулотингиз ёки ҳунарингиз учун мақташадими?

Ишингизнинг устаси бўлишни хоҳлайсизми?

3. Дунёга нима керак?

Ишингизга бозорда талаб юқорими ёки кераклими?

Келгуси йилни, 10 йилни ва 100 йилни тасаввур қилинг — ишингиз қимматли бўладими?

Сиз ижтимоий, иқтисодий ёки экологик муаммони ҳал қиляпсизми?

4. Нима учун тўлаш мумкин?

Қилаётган ишингизни бошқалар ҳам бажара оладими?

Сиз яхши кун кечирасизми/ишингизни бажариб яхши пул топасизми?

Соғлом рақобат даражаси борми?

Агар сиз ҳар бир саволга “ҳа” деб жавоб берган бўлсангиз, ўз ишингизни қилишда давом этинг! Севимли машғулотингизни орзунгиздаги касбга айлантириш учун қадамлар қўйишингиз мумкин.

Агар жавобларингиз йўқ бўлса-чи?

Икигаи’нгизни топиш учун 4 қадам

1-қадам. Кичик мақсадларни яратинг

Баъзи ечимлар ҳақида фикр юритганингиздан сўнг улардан аниқ йиллик мақсадларни яратиш учун фойдаланинг. Йиллик мақсадларингизни ёзиб бўлгач, уларга эришишингизга ёрдам берадиган кичик ойлик мақсадларни яратинг.

2-қадам. Уни режалаштиринг

Кейинчалик, ҳафталик (ёки ҳатто кунлик) мақсадларни яратиш учун ойлик мақсадларингиздан фойдаланинг.

Мисол учун, ойлик мақсадингиз етакчиликни ривожлантириш бўйича тренингга бориш бўлса, биринчи ҳафталик мақсадингиз нуфузли ўқув дастурларини тадқиқ қилиш бўлиши мумкин.

Энди сизда узоқ ва қисқа муддатли мақсадлар рўйхати бор, уларни жадвал, тақвим ёки дафтар ёрдамида тартибга солинг.

Агар унутиб қўйсангиз, режаларингизни ёзиб офисдаги эълонлар тахтасига ёки музлаткич эшигига ёпиштиришингиз мумкин.

3-қадам. Қўллаб-қувватлаш тизимини яратинг

Мақсадингизни топиш ҳақида гап кетганда, қўллаб-қувватлаш тизими бебаҳодир.

Қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш учун мураббий, ўқитувчилар ва шунга ўхшаш мақсадларга эришган бошқа мутахассисларга мурожаат қилинг.

Ўзаро муносабатларни ривожлантиринг ва қўллаб-қувватлаш тизимингиздан иложи борича кўпроқ нарсани ўрганинг.

4-қадам. Уни синаб кўринг

Расмий режангизни амалга оширишга тайёр бўлганингиздан сўнг, уни синаб кўриш вақти келди. Қисқа ва узоқ муддатли мақсадларингизга эришяпсизми? Сизни безовта қиладиган нарса борми?

Берилган барча саволларга ҳозир “ҳа” деб жавоб бера оласизми? Акс ҳолда, мақсад ва режаларингизни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Бу вақтда сўраш учун яхши савол: “Мен нима қилишим кераклиги ёки нима қилишни хоҳлаётганимга эътибор қаратяпманми?”

Икигаи’нгизни кашф қилиш ҳар доим ҳам осон эмас, лекин озгина қатъият билан сиз унга эришасиз. Бу жараёнда енгишингиз керак бўлган баъзи қийинчиликлар:

Қанчалик кичик бўлмасин, мақсадларингизга қараб ҳаракат қилишда давом этинг. Ҳаракатланишдан тўхтаманг.

Вақтни эҳтиёжларингизга мос равишда тартибга солишингиз мумкин. Масалан, бу ўз устингизда ишлаш учун бир соат эрта уйғонишни англатади. Ёки сиз машинада бўлганингизда ривожланишингиз учун керак бўлган аудиоларни тингланг.

Мақсад сари ҳаракат қилаётганингизда қўрқув бўлиши табиий. Аммо озгина машқ қилсангиз, бу осонроқ бўлади.

Мавзуга оид