Херсон ўққа тутилмоқда, Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда. Уруш суратлари
Россия қўшини Херсонни ўққа тутишда давом этмоқда: 22 ноябр куни газ қувурига зарба келиб тушиши оқибатида, икки киши қурбон бўлган. Украина бош прокуратураси россиялик ҳарбийлар отиб ташлангани айтилган видеодан кейин жиноий иш қўзғатди. Украина томони ҳисоблашича, асирга тушган россияликлар уруш урф-одатларини бузган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Украина хавфсизлик хизмати россиялик тадбиркорга тегишли бўлган VS Energy компаниясида тинтув ўтказиш учун келди, шунингдек Киев-Печерск лаври ва яна иккита украин монастири текширилган — бу бинолардан «Рус дунёси уяси сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик» ва диверсантларни қидириш учун. «Вагнер» томонидан ёлланган маҳбус Константин Киселев Мардлик орденини олди. Унинг рафиқаси айтишича, уни «шахсан Пригожин» тақдирлаган.
Қуйида 22 ноябр, урушнинг 272-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган асосий суратлар.
Донбассда қўлга киритилган танкдаги украин аскарлари
Херсонда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар жасадлари ёқилгани айтилаётган чиқиндихона
Британиядаги The Guardian газетасида россиялик ҳарбийлар Херсондаги чиқиндихонадан ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган қуролдошларини ёқиш учун фойдаланган бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чиқди. Бу маълумотни маҳаллий аҳоли вакилларидан ўнлаб кишилар тасдиқлаган, аммо The Guardian бунга далил келтира олмаслигини қайд этган. Украина ҳукумати нашрга бу борада изоҳ бермаган.
Донецк областидаги Покровск шаҳарчасидан эвакуация
22 ноябр куни Донецкдан 55 километр шимоли-шарқдаги Покровск шаҳридан Лвивга илк эвакуация поезди йўл олди. Украина армияси назоратида қолаётган Покровск тез-тез россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилмоқда. Хусусан, 3 ноябр куни навбатдаги зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлиб, 40 та турар жой биноси шикастланган. Ноябр ойи боши ҳолатига кўра Покровскда 50 мингдан ортиқ киши яшаётганди. Шаҳарда ичимлик суви график бўйича тарқатилади, одамлар гуманитар ёрдам ҳисобига жон сақлашади.
Озод этилган Херсондаги кундалик турмуш тарзи
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024