Фото: Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди
23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди.
Кўргазма Европа жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. Шу кунларда Ўзбекистон тарихи ва маданий ҳаёти акс этган экспонатларни кўриш учун музейда катта навбат ҳосил бўлган.
Қайд этиш керакки, кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда. Бу эса Ўзбекистонни бутун дунёга танитишда катта ҳисса қўшади.
Кўргазма Буюк Ипак йўли тарихи ҳақида ҳикоя қилади ва икки минг йилдан ортиқ вақтни қамраб олади. Кўргазмадан 168 та музей экспонати, хусусан, Ўзбекистоннинг 13 та музейидан 137 та, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та энг қимматли экспонатлар тақдим этилади, уларнинг аксарияти биринчи марта намойиш этилмоқда.
Кўргазма келгуси йилнинг 6 мартига қадар давом этади.
Мавзуга оид
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024
Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазмаси давом этмоқда
10:38 / 24.06.2024
"Орзу" кўргазмаси: Кўзи ожиз болаларнинг орзулари сунъий идрок нигоҳида
14:14 / 18.06.2024