Лондон: Россия 1980-йиллардаги қанотли ракеталардан фойдаланяпти
Британия ҳарбий разведкасининг янги ҳисоботига кўра, Россия Украинага қарши зарбаларда фойдаланиш учун эскирган қанотли ракеталардан ядро каллакларини олиб ташлаётган бўлиши мумкин.
Очиқ манбалардаги тасвирларда уриб туширилган AS-15 Kent (Х-55, РКВ-500) ҳаводан учириладиган қанотли ракета қолдиқлари акс этган, у 1980-йилларда ядро қуролини ташиш учун махсус ишлаб чиқилган, дейилади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Бундан олдин Лондон Россия дезертирларни отиш учун «тўсиқ отрядлари» тузаётгани тўғрисида маълум қилганди.
Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, шахсий таркибнинг руҳий ҳолати пастлиги ва жанг қилишни истамаслиги сабабли, рус армияси эҳтимол «тўсиқ отрядларини» жойлаштиришни бошлаган.
Британия Мудофаа вазирлиги томонидан Twitter’да эълон қилинган кунлик ҳисоботда айтилишича, бундай бўлинмалар ўзларининг чекинаётган аскарларини ҳужумга мажбурлаш учун отиб ташлаш билан таҳдид қиляпти ва бундан аввалги можароларда Россия кучлари томонидан фойдаланилган.
Маълумотда гап қайси можаролар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Разведка ахборотига кўра, сўнгги пайтларда рус генераллари армиядаги қўмондонлар дезертирларга қарши қурол ишлатишларини, ҳарбийлар эса ўлгунича сафда туриб, ҳимояланишини хоҳлаяпти.
Дезертирларни отиш тактикаси рус қўшинларининг сифатсизлиги, руҳий ҳолати пастлиги ва интизомсизликдан далолат бериши мумкин, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
10:50
РФнинг Одессага зарбасида камида олти киши ҳалок бўлди
10:10
Зеленский Россия билан музокара бўйича ўз позициясини юмшатишга тайёр
09:50
УҚК: фронтдаги вазият қийин, РФ тинимсиз ҳужум қилмоқда
23:37 / 09.10.2024