Жаҳон | 19:57 / 28.11.2022
15813
1 дақиқада ўқилади

Назарбоевнинг Mercedes хизмат машинаси сотувга қўйилди 

Ноёб автомобил учун 53 минг доллар сўралмоқда. 

Фото: kolesa.kz

Қозоғистонда собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг хизмат машинаси деб аталаётган ноёб S-синфига мансуб Mercedes 600 автомобили сотувга қўйилди. 

У 1993 йилда ишлаб чиқарилган ва 408 от кучига эга 6 литрли V12 двигатели билан жиҳозланган. Бундан ташқари, B7 синфига мансуб зирҳ билан қопланган, у йўловчини 7,62×63 мм ўлчамга эга ўқ-дорилардан ҳимоя қилади. Шунингдек, автомобил кулранг чарм салонга эга ва ён ойналари моторли пардалар билан жиҳозланган. Олд ва орқа ўриндиқлари эса иситилади. Эълонда машинанинг қўшимча сармояга муҳтожлиги айтилади, жумладан, вақт ўтиши билан унинг ойналари дарз кетган. 

Автомобилдан жуда кам фойдаланилган, у 29 йил ичида атиги 38 минг км йўл босган.

Mercedes-Benz 600 SEL автомобили учун 25 млн тенге (53 минг доллар) сўралмоқда.

Мавзуга оид