Ўзбекистон | 10:40 / 04.12.2022
28630
1 дақиқада ўқилади
Навоийда аномал совуқ кузатилди
Навоий вилоятининг шимолидаги «Оқбайтал» кузатув станциясида 20 даража совуқ қайд этилди.
Бугун, 4 декабрь куни эрталаб Навоий вилояти шимолида ҳаво ҳарорати 20 даражагача пасайди. Бу ҳақда Навоийгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида 11-14 даражагача, шимолий Қизилқум ҳудудларида жойлашган «Оқбайтал» метеорологик станциясида 20 даража совуқ кузатилган. «Оқбайтал»да тупроқ юза қатламидаги термометр устунчаси 23 даражали совуқликни қайд этган.
Олдинроқ “Ўзгидромет” томонидан дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туриши хабар қилинганди.