Ўзбекистон | 14:59 / 05.12.2022
8012
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда оғир аҳволга тушиб қолган фуқаролар ФВВ томонидан қутқарилди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Тошкент вилояти тоғли ҳудудларида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилди.

Фото: ФВВ

Куни кеча, 4 декабрь куни уч нафар фуқаро Хўжакент қишлоғи ҳудудида жойлашган тоғларга чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига боришган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда саёҳатчилардан бири соғлиғи кескин ёмонлашиб қолган. 

Хабарда айтилишича, улар ўзлари пастга туша олмай, Тошкент вилояти ФВБдан амалий ёрдам сўраган. Қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва саёҳатчиларни пастга туширган. 

Уларнинг аҳволи яхши бўлгани сабабли касалхонага ётқизилмагани айтилади.

Мавзуга оид