Бухорода ис газидан заҳарланган оиланинг бешинчи аъзоси ҳам вафот этди
Ис гази хонадонда ёнғин содир бўлиши оқибатида келиб чиққани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Kun.uz олдинроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Охших маҳалласида яшовчи оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар қилганди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 5 декабрь куни соат 15:25ларда Жондор туманидаги Охших маҳалласининг Охших қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н.У.нинг хонадонида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида ис газидан ўткир заҳарланган хонадон соҳиби Н.У. ва унинг турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган Н.Т. ҳамда уларнинг 2011, 2015, 2020 йилларда туғилган фарзандлари вафот этган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
13:32 / 04.06.2024
Жондор туманида Nexia ЙТҲга учраб, 3 киши ҳалок бўлди
10:30 / 05.05.2024
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
17:59 / 03.04.2024