Ўзбекистон | 15:06 / 06.12.2022
2271
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Польша иккита соҳасида ўзаро лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги давлат котиби, ҳукумат хорижий инвестициялар бўйича ваколатли вакили, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Гжегож Пеховяк билан музокаралар ўтказди.

Фото: Dunyo

Савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон бозорига Польша сармоялари ва энг янги технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга, сўнгги уч йилда эса Ўзбекистонда Польша капитали иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар сони икки баробарга ошгани қайд этилди.

Томонлар иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссияси доирасидаги қўшма ишларни давом эттиришга ўзаро тайёр эканини тасдиқлади. Келгуси йилда комиссия йиғилиши ва бизнес-форум ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Тўқимачилик ва рақамлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид