Спорт | 16:05 / 07.12.2022
12929
1 дақиқада ўқилади

Эден Азар Бельгия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Фото: Getty Images

Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар учун ЖЧ-2022 фаолиятидаги сўнгги халқаро турнир бўлди.

«Реал» футболчиси миллий жамоа сафидаги фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди. 

«Бугун саҳифалардан бири ёпилмоқда... Севганингиз, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат! 2008 йилдан буён бирга баҳам кўрган бахт учун ташаккур. Миллий жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ўрнимга ўринбосарлар тайёр. Соғиниб қоламан», - дея ёзади Азар. 

Маълумот учун, Эден Бельгия сафида 126 ўйинда майдонга тушиб, 33та голга муаллифлик қилган. Азар ЖЧ-2022да миллий жамоаси сардори сифатида тўп сурди, аммо Бельгия гуруҳда қолиб кетганди.

Мавзуга оид