Ўзбекистон | 11:24 / 14.12.2022
5797
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп туғилиш ҳолатлари август ойида қайд этилди

Ўзбекистонда жорий йил январь-ноябрь ойлари давомида 850 282 нафар бола туғилгани қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда энг кўп туғилиш ҳолатлари август ойи ҳиссасига (96 182 нафар) тўғри келади.

Сентябрда 92 273, октябрда – 85 312, ноябрда – 83 197, июлда – 79 758, июнда – 74 975, январда – 71 957, май ойида – 70 452, мартда – 67 222, апрелда – 64 535 ва февраль ойида – 64 419 нафар чақалоқ дунёга келган.

Мавзуга оид