Ҳиндистондаги йирик чиқинди полигони баландлиги 62 метрга етди
Уни 20 қаватли уй билан таққосласа бўлади.
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмидаги Бҳалсва чиқинди полигони тобора катталашиб бормоқда.
Чиқинди уюми баландлиги қўрқинчли даражада 62 метрга етган, уни 20 қаватли уй билан таққослаш мумкин. Шундай бўлса-да, унга чиқинди ташлаш жараёни тўхтамаяпти.
Шу йилнинг ўзида полигонда 14 та ёнғин содир бўлди, бу унинг тубида бир неча ойдан бери тутаётган ўчоқларни ҳисобга олмаганда. Ёнғин пайтида метан ажралиб чиқяпти ва заҳарли суюқликлар тупроққа сингиб, ерости сувларини булғамоқда.
Бҳалсванинг 200 минглик аҳолиси яшаш учун яроқсиз ҳудудда истиқомат қиляпти, заҳарли ҳаводан нафас олишга ва ифлосланган сувда чўмилишга мажбур бўляпти.
Қайд этиш жоизки, Бҳалсва Ҳиндистондаги энг йирик чиқинди полигони эмас. Масалан, Янги Деҳли шарқида Ғозипур полигони жойлашган. Унинг ҳудуди 40 та футбол майдонига тенг бўлиб, баландлиги йилига ўн метрга ошяпти.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
20:33 / 07.11.2024