Ўзбекистон Экологик партиясига янги раис сайланди
19 декабр куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг ХIV Пленуми бўлиб ўтди. Партия матбуот хизматига кўра, пленумда ташкилий масала кўрилиб, Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси раислигига Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович сайланган.
“Пленумда партия фаолиятига оид ташкилий масала кўрилди. Партия раиси Обломурадов Нарзулло Наимович 2021 йил 30 декабрдан буён Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келаётганлиги, мазкур лавозимда маъмурий функцияларга оид ишлар юкламасининг кўплиги сабабли ўз аризасига мувофиқ Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Шундан сўнг партия Марказий Кенгаши аъзолари ва ҳудудий партия ташкилотлари томонидан берилган таклифларга асосан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига янги номзод Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович кўриб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.
Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович 1973 йилда Сурхондарё вилояти, Узун туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини ҳамда 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги – олим-агроном. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Узоқ йиллар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланиб, илмий-педагогик, раҳбарлик тажрибасига эга. Хусусан, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида кафедра мудири, проректор, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 5 йилдан ортиқ Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимларида ишлаган.
2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган.
Шунингдек, экология, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида Хитой, Япония, Корея, Исроил, Туркия, Германия, Болгария каби давлатларда малака оширган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор”, – дейилади хабарда.
Маълумот учун, Абдушукур Ҳамзаев 2022 йил июн ойидан партия марказий кенгашида экологик сиёсат ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
17:14 / 16.09.2024
“Экология соҳасида ихтисослашган судларни ташкил этиш зарур” - экопартия
12:50 / 08.09.2024
Экологик партия ҳам номзодлар рўйхатини эълон қилди
21:23 / 19.02.2024