Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги: 30 та дрон уриб туширилди
Украина пойтахти Эроннинг Shahed камикадзе дронларининг бир неча ҳужумларига дош берди, деб хабар қилди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти.
«Киев ҳаво ҳудудида 20 дан ортиқ душман учувчисиз учоқлари қайд этилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 15 га яқинини йўқ қилди», дейилади хабарда.
Маъмурият раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, муҳим инфратузилма объектларидан бири зарба оқибатида зарар кўрган.
Аввалроқ Киев шаҳрига Эроннинг Shahed учувчисиз учоқлари ҳужум қилмоқда, дея хабар берганди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти.
Унинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина пойтахти ҳаво бўшлиғида душманнинг 9 та учувчисиз учоқларини уриб туширган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарда портлаш овозлари эшитилмоқда, деб хабар берган Reuters.
Киев ва Киев вилояти, Луҳанск вилояти ва Қримдан ташқари ҳамма ҳудудда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш тревогаси бекор қилинган.
Мавзуга оид
21:55 / 08.10.2024
Украина бўйича иккинчи тинчлик саммити ноябр ойида ўтказилмайди
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
14:38 / 08.10.2024
«Украинасиз бўлса — йўқ». Ҳаррис урушни якунлаш масаласида Путин билан бевосита музокара олиб бормаслигини айтди
12:20 / 08.10.2024