Европа Иттифоқи олинмайдиган аккумуляторли смартфон ва ноутбукларни тақиқлашни режалаштирмоқда
Янги қоидада истеъмолчилар батареяларни мустақил олиш ва алмаштириш имкониятига эга бўлиши талаб қилиниши мумкин.
Яқинда Европа Иттифоқи (ЕИ) электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчиларини универсал USB-C улагичига ўтишга мажбур қилган эди, аммо навбатдаги талабни тайёрламоқда.
ЕИ парламенти ва кенгаши мобил қурилмалардаги аккумуляторларга оид қоидаларни қайта кўриб чиқиш бўйича дастлабки келишувни қабул қилди. Унга кўра, истеъмолчилар ҳар қандай аккумулятор/батареяни олиш ва мустақил алмаштириш имконига эга бўлиши шарт. Ҳозирги даврдаги аксарият мобил қурилмаларда бундай имконият йўқ.
Янги қоидалар батареянинг ишлаб чиқаришдан тортиб то утилизация қилишгача бўлган ишлаш даврининг барча босқичларига таъсир қилади ва ЕИ ҳудудида сотиладиган барча турдаги батареяларга тааллуқли бўлади.
Буларга портатив аккумуляторлар, автомобил аккумуляторлари, электр велосипед ва скутерлар каби енгил автомобиллар учун аккумуляторлар, электр транспорт воситалари учун аккумуляторлар ва саноат аккумуляторлари киради.
Агар бу қоида кучга кирса, техника ишлаб чиқарувчиларга барча қурилмаларидаги батареяларни олиб ташлаш ва алмаштириш имкониятини жорий қилиш учун 3,5 йил вақт берилади.
Бундан ташқари, истеъмолчилар гаджетларда ишлатиладиган батареялар ҳақида батафсил маълумотга ҳам эга бўлишади. Бунинг учун улар сиғими, қуввати, кимёвий таркиби, шунингдек, утилизация қилиш усуллари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган стикерлар ёки QR кодлар билан таъминланиши шарт.
Электр транспорт воситалари, электр скутерлар ва 2 кВт·с ёки ундан ортиқ қувватга эга саноат аккумуляторлари учун батареялар «рақамли аккумулятор паспорти» билан таъминланиши керак.
Қайд қилиш жоизки, мобил қурилмаларни ишлаб чиқариш бошланган дастлабки даврларда уларнинг батареясини алмаштириш имкони бўлган. Аммо кейинчалик, ишлаб чиқарувчилар бундан воз кечишган эди.
Мавзуга оид
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
23:13 / 09.09.2024