Ўзбекистонда пилла етиштириш бўйича етакчи ҳудуд маълум қилинди
Республикамизда қанча пилла етиштирилгани, бунда қайси ҳудуд етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 24,2 минг тонна пилла хомашёси тайёрланган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,4 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган пилла хомашёси ҳажми бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллади – 3 122,6 тонна.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 3 115,2 тонна ҳамда 2 574,4 тонна пилла хомашёси етиштирилган Андижон вилояти ва Бухоро вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
Қашқадарё вилояти – 2 295,8 тонна;
Фарғона вилояти – 2 241 тонна;
Наманган вилояти – 2 031,5 тонна;
Хоразм вилояти – 2 015,3 тонна;
Сурхондарё вилояти – 1 832,1 тонна;
Тошкент вилояти – 1 710,4 тонна;
Навоий вилояти – 1 022,2 тонна;
Жиззах вилояти – 802,7 тонна;
Қорақалпоғистон Р. 802,1 тонна;
Сирдарё вилояти – 665,6 тонна.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024