Жаҳон | 00:59 / 22.12.2022
9877
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг ХВЖ раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин

Фото: Reuters

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин. 

Норвегиянинг TV2 телеканали хабарига кўра, Столтенбергнинг янги лавозимга тайинланиши унинг НАТО раҳбари сифатидаги ваколатлари тугаганидан кейин амалга ошади.

Март ойида НАТО мамлакатлари етакчилари Йенс Столтенбергнинг альянс бош котиби мандатини узайтиришга, лавозимида 2023 йил 30 сентябргача қолишига қарор қилишганди.

Йенс Столтенберг - Норвегиянинг собиқ бош вазири. У 2014 йил октябр ойидан бери НАТО Бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда. 24 март куни Брюсселдаги НАТО саммитида Столтенберг НАТО Бош котиби лавозимида яна бир йил қолишга рози бўлди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб Кристалина Георгиева ХВЖ бошқарувчи директори лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг муддати 2024 йилда тугайди.

Мавзуга оид