Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Германияга ишга таклиф қилмоқда
Бугунги кунда 30 дан ортиқ давлатларнинг 480 га яқин ташкилоти билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, Ўзбекистон фуқаролари ташкиллаштирилган тартибда хорижга ишга жўнатилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида ривожланган давлатларнинг ваколатли давлат ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан доимий музокаралар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ва Германиянинг "Novo Agency" ташкилотлари билан фуқароларни 10 ойлик дастур асосида тайёрлаб, Германия ва Европанинг бошқа давлатларига тиббиёт соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича иккита лойиҳа, “Duvenbeck” ташкилоти билан автотрак ҳайдовчиларини касбга ўқитиш ва ишга юбориш, “Consalting.uz” ташкилоти билан “Europa park” истироҳат боғига ишга жўнатиш, “GfM Gruppe” ташкилоти билан қарияларни парваришлаш, “SPA GmbH” компанияси билан Германияда дуал тизими асосида касб-ҳунарга ўқитиш ва тиббиёт, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ҳамда бошқа техник соҳаларда ишга жойлаштириш ва "Context GmbH" ташкилоти билан нонвой ва қассобчилик соҳаларида фуқароларни ишга жўнатиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳалар доирасида жорий йилда 60 дан ортиқ юртдошимиз Германияга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг турли йўналишларида юқори маошли ишларга жўнатилган.
Германияда мазкур соҳаларда ишлиш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилиши мумкин.
Мурожаат учун:
+998712023355
1282
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй.
Мўлжал: Беруний метроси.
Мавзуга оид
18:55 / 05.01.2023
“2022 йилда меҳнат мигрантларининг 1,2 млн доллар миқдоридаги пуллари ундириб берилди” — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
12:40 / 17.12.2022
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги халқаро форум учун 2,2 млрд сўм сарфлади
23:56 / 13.12.2022
Хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик мигрантлар сони маълум қилинди
14:58 / 09.12.2022