Ўзбекистон | 09:38 / 26.12.2022
19555
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tracker билан тўқнашган тез ёрдам машинаси ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида тез ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 26 декабрь куни соат 03:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Ҳайдовчилар: 1963 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Ford русумли тез ёрдам транспорт воситаси ва 1994 йилда туғилган Л.Ш. бошқарувидаги Tracker русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид