Жаҳон | 17:24 / 28.12.2022
24922
5 дақиқада ўқилади
Ўқлар ёмғири остидаги Бахмут ва ўтин қилаётган аскарлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 307-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Донецк областининг россияликлар назоратидаги Макийивка шаҳарчасида саккиз кишидан иборат оила аъзолари отиб ташланди, ўлдирилганларнинг 3 нафари болалар эди. Тергов қўмитаси жиноий иш очган. Маҳаллий ИИВга кўра, ушбу иш доирасида макеевкалик уч киши қўлга олинган. Муқаддам судланган бу шахслар талончилик мақсадида ушбу жиноятни содир этишганини тан олишган.
- Мухолиф сиёсатчи Иля Яшин Удмуртиянинг Ижевск шаҳридаги қамоқхонага ўтказилди. У Россия армиясини обрўсизлантирувчи ёлғон хабар тарқатишда айбланиб, саккиз ярим йилга қамалган.
- Владимир Путин Россия нефтини Ғарбнинг юқори нарх чегараси қоидасига амал қилувчи харидорларга сотишни тақиқлади.
- Европада газ нархи Украинадаги уруш даврида илк бор урушдан олдинги ҳолатига қайтди. Нарх августдагига қараганда тўрт баробар арзонлаган.
- Украина бош вазири Дмитро Шмигалнинг айтишича, агар қолган кунлар давомида россияликлар энергетика инфратузилмаларига зарба бермаса, украинлар янги йилни электр чекловларисиз кутиб олиши мумкин бўлади.
- Москва областидаги Подолске посёлкасида 76 ва 70 ёшлардаги эр-хотин қўлга олинди. Улар ҳарбий комиссарлик биносига ўт қўймоқчи бўлишган.
Кун кадри. Бахмутда отишмалардан кейинги ёнғин
Донецк областидаги украин ҳарбийлари
Днепрдаги Чкалов ҳайкали снос қилиниши
Фронтда ҳалок бўлган S.T.A.L.K.E.R. муаллифларидан бирининг дафн маросими
Истило остидаги Ясиноватая шаҳрида зарбалар оқибатлари
Мариупол кўчалари
Мавзуга оид
21:55 / 08.10.2024
Украина бўйича иккинчи тинчлик саммити ноябр ойида ўтказилмайди
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
14:38 / 08.10.2024
«Украинасиз бўлса — йўқ». Ҳаррис урушни якунлаш масаласида Путин билан бевосита музокара олиб бормаслигини айтди
12:20 / 08.10.2024