Ўзбекистон | 08:17 / 02.01.2023
9590
2 дақиқада ўқилади
Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳаси эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳаси эълон қилинди.
Аҳоли соғлиғини кодекси лойиҳаси умумий ва махсус қисмларда жами 200 моддада баён этилмоқда.
Умумий қисм 5 та бобдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- асосий қоидалар;
- соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;
- Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;
- рақамли соғлиқни сақлаш;
- соғлиқни сақлаш соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Махсус қисм қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олган 16 та бобдан иборат:
- жамоат саломатлиги муҳофазасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари;
- юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси;
- тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;
- идоравий тиббиёт;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида муносабатларни тартибга солиш;
- асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш;
- аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
- донорлик ва трансплантация;
- фармацевтик фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи;
- соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият;
- соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсати;
- тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;
- якунловчи қоидалар.
Шунингдек, кодекс кучга кириши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топиладиган Ўзбекистон қонун ҳужжатлари рўйхати белгиланмоқда.
Мавзуга оид
13:05 / 27.12.2023
Иқтисодий процессуал кодексига қўшимчалар киритилди
07:26 / 27.12.2023
Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
18:22 / 24.01.2023
ЖССТ болаларни зарарли дорилардан ҳимоя қилишга чақирди
22:57 / 20.01.2023