Ўзбекистон | 15:12 / 04.01.2023
16129
1 дақиқада ўқилади

Ислом институтига янги ректор тайинланди

2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.

Фото: muslim.uz

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Жалолиддин Ҳамроқулов / Фото: muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун Ғофуров тайинланди.

Уйғун Ғофуров / Фото: muslim.uz

Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тайинланди.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов / Фото: muslim.uz

Мавзуга оид