Ўзбекистон | 10:24 / 06.01.2023
4137
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Россия бозорига 40 минг тонна хурмо етказиб берди
Ўзбекистон 11 ойда 71,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 43,4 млн АҚШ долларига тенг 71,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллади – 40,8 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 23,7 минг тонна;
- Қирғизистон – 3,1 минг тонна;
- Туркманистон – 2,7 минг тонна;
- Беларусь Р. – 1,2 минг тонна;
- Польша – 62 тонна;
- Латвия – 20 тонна.
Мавзуга оид
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024